Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Bo'lim haqida / Bo'lim faoliyati » Нима учун йодланган ош тузини истеъмол қилиш муҳимлигини биласизми?🤔

Нима учун йодланган ош тузини истеъмол қилиш муҳимлигини биласизми?🤔

12-10-2026, 15:35
43
🧠Йод инсон организмининг ақлий ривожланиши учун жуда муҳим бўлган элемент ҳисобланади!

Йод танқислиги касалликлари – патологик ҳолат бўлиб, қалқонсимон безнинг дисфункцияси билан боғлиқ ҳолда организмда йоднинг етарли даражада истеъмол қилинмаслиги билан боғлиқ жараён ҳисобланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йод танқислигини ўткир глобал тиббий-ижтимоий ва демографик муаммо деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини ўз ичига олган эндемик ҳудудларнинг (130 дан ортиқ мамлакатларда) барча аҳолиси йод танқислиги касалликлари ривожланиш хавфи остида яшайди.

Мазкур ташкилотнинг хулосасига кўра, дунё аҳолисининг 1/3 қисмидан кўпроғида йод танқислиги касалликлари ривожланиш хавфи юқори, шу билан бирга 740 миллион аҳолида йод танқислиги касалликлари (бўқоқ) кўринишлари мавжуд бўлса, 50 миллион аҳоли мия дисфункцияси ва ақлий заифликка эга.

👆Аслида йодга бўлган эҳтиёж

👶🏻чақалоқларда кунига 50 мкг,

🧒🏻1 ёшдан 6 ёшгача бўлганларда 90 мкг,

👧🏻7 ёшдан 10 ёшгача бўлганларда 120 мкг,

👱🏻♀️👨🏻 ўсмирлар ва катталарда 150 мкг ни ташкил қилади.

🤰🏻Ҳомиладорлик ва лактация даврида йодга бўлган эҳтиёж кунига 200-300 мкг гача ортади, чунки она организми йодни ҳомила ёки эмизикли бола билан бўлишади.

❗️Танадаги йодни истеъмол қилишнинг мўътадил камайиши ва қонда қалқонсимон гормонлар концентрациясининг пасайиши шароитида ҳам боланинг мияси ривожланишининг бузилиши содир бўлиши, яъни йод танқислиги билан боғлиқ оғир клиник касалликлар, хусусан эндемик буқоқ ва кретинизм, ақлий заифлик, перинатал ва чақалоқлар ўлимининг кўпайиши кабилар кузатилиши мумкин.

‼️Йод танқислиги туғма гипотиреоз билан касалланиш даражасини оширади, ҳомила ва янги туғилган чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланишига, ақлий заифликка олиб келади. ЖССТ экспертларининг фикрича, йод танқислиги ақлий заифликнинг энг кенг тарқалган сабаби бўлиб, фақат оқилона ёндашиш орқали унинг олдини олиш мумкин.

❗️Aммо унутмаслик керакки, йод танқислиги мавжуд бўлган ҳудудларда яшовчи барча аҳолининг интеллектуал салоҳияти пасайиши бу муқаррар ҳисобланади.

Жаҳонда йод танқислигини бартараф этиш билан шуғулланадиган нодавлат, нотижорат ташкилоти маълумотига кўра дунёнинг 96 дан ортиқ мамлакатларида тузни мажбурий йодлаш стратегияси мавжудлиги ва унинг қонунчиликда белгилаб қўйилгани, ҳозирги пайтда ушбу муаммони ҳал қилиш йўлларидан бири бўлиши мумкин.

🧂Туз каби маҳсулотни йодлаш тасодифан танланмаган.

🍲Чунки туз кунлик истеъмол қилинадиган маҳсулот бўлиб шу орқали инсоннинг кундалик йодга бўлган эҳтиёжини қондириш мумкин!

🧑🏻🎓👩🏻🎓Авлодларингиз зиёли ва олим инсонлар бўлишини истасангиз албатта йодланган туз истеъмол қилинг!
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.