Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Bo'lim haqida / Bo'lim faoliyati » Диарея касаллигидан яқинларингизни асранг!

Диарея касаллигидан яқинларингизни асранг!

25-08-2026, 09:38
34
Болалар ўртасида диарея, яъни, ичбуруғ касаллиги кўп учрайди. Диареянинг бактерияли ва вирусли турлари бор. Унинг бактерияли тури сальмонеллез, дизентерия, ичак таёқчаси, шартли патоген микроорганизмларнинг организмдаги мувозанати бузилиши туфайли юзага келади. Вирусли тури эса озиқ-овқат ва ҳаво орқали юқади. Бу касалликларнинг юқишига, асосан, тозалик, шахсий гигиенага етарли риоя этмаслик, сувни қайнатмай ичиш, сифати талабга жавоб бермайдиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш, мева-сабзавотларни тозалаб ювмай, сифатига эътибор бермасдан ейиш сабаб бўлади.

✳️ Диарея касаллигини енгишда, аввало, организмдаги сув балансини таъминлаш муҳим! Яъни бемор зарур миқдорда суюқликларни қабул қилмаса, қисқа вақт ичида аҳволи оғирлашиши мумкин.

✳️ Айниқса, хасталикка чалинган болаларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, уларда инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз, ичаклар буралиб қолиши каби оғир асоратлар юзага келиши мумкин.

❌ Диареяни даволашда ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўллаш вазиятни оғирлаштириши мумкин.

‼️
Шундай экан, диарея касаллигининг олдини олишда  ота-оналар баҳор, ёз мавсумида болаларининг овқатланиш рациони, улар истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, яроқлилик муддати,   хавфли бактерия ва вируслар билан зарарланмаганлиги ҳамда фарзандларининг қўллари озодалилигига ниҳоятда эътиборли бўлишлари зарур.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.