Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Bo'lim haqida / Bo'lim faoliyati » Висцериал лейшманиоз касаллиги ҳақида биласизми?

Висцериал лейшманиоз касаллиги ҳақида биласизми?

4-10-2025, 09:33
26
🦟 Ушбу касалликни чивинлар касалланган итлар, чиябўри, тулки ва юмронқозиқларни қонини сўриб, одамларни чаққан вақтда, лейшманияларни соғлом одамга юқтиради.

👶🏻👧🏻  Кўпроқ  болалар касалланади. 

Касалликнинг яширин даври бир неча ҳафтадан бир неча ойгача бўлади. 

Касаллик тана ҳароратининг 39-40 даражагача кўтарилиши, иштаҳанинг кескин пасайиши, ҳолсизлик, тери ранги оқариши, қориннинг таранглашиб, шишиб кетиши, жигар ва талоқ катталашиши ҳисобига аниқ намоён бўлади. 

Касалликка қарши профилактикада кўча майдонларни тозалаш, ахлатларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик, ўз вақтида бартараф қилиш, фойдаланишга яроқсиз иморатларни бузиб ташлаш, теккислаш, бўш ерларни ағдариш ва ободонлаштириб, кўкаламзорлаштириш, хонадонлар ва иншоотлар деворларини мунтазам суваб, янгилаш каби тадбирлар чивинларнинг кўпайишини олдини олишга қаратилган тадбир эканлигини аҳолининг ҳар бир вакили билиши лозим!
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.